Бугун туғилган кун
“Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Бекзод Амирсаидов 1976 йил 15 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган.
15 апрель
“Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Бекзод Амирсаидов 1976 йил 15 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган.
Бекзод Амирсаидов 1998 йил Тошкент политехника институтини тугатган. Меҳнат фаолиятини Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонасидан бошлаган.
Бекзод Амирсаидов Молия вазирлиги Саноат ва ёқилғи-энергетика комплекси базавий тармоқлари молияси бошқармаси ёқилғи-энергетика ва геология молияси бўлимида меҳнат қилган.
У 2017-2019 йилларда “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари, 2019 йилдан “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.
* * *
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!