Британия урушга тайёрлик кўряптими?
Буюк Британия янги мудофаа стратегиясининг бир қисми сифатида “урушга тайёрлик” режимига ўтмоқда, деди Бош вазир Кир Стармер.
- Мамлакатимиз урушга шай ҳолатга ўтмоқда, Қуролли кучларимизнинг асосий мақсади шу, - деди у Глазгода, ҳукуматнинг янги стратегик мудофааси таҳлилига бағишланган матбуот анжуманида. - Бизга ҳарбий жиҳатдан илғор, қудратли давлатлар томонидан тўғридан-тўғри таҳдид қилинса, уларни тўхтатишнинг энг самарали йўли тайёр туриш ва куч билан тинчликни таъминлашга шайлигимизни кўрсатиш. Анжуман қироллик телеканаллари томонидан намойиш қилинди.
Буюк Британия ҳукумати 2027 йилга бориб ҳарбий харажатни ялпи ички маҳсулотнинг 2,5 фоизигача оширишни режалаштирган.
Бугун эълон қилинадиган стратегик мудофаа шарҳида ҳарбий сиёсатга оид тавсиялар жамланган. Олдинги шарҳ 2021 йил нашр этилган ва Украина можароси бошлангач, қайта кўриб чиқилган. Тавсиялар ташқи ва ички хавфсизлик, Лондоннинг Украина можароси бўйича сиёсати, Қуролли кучларни модернизация қилиш масалалари ва ядровий доктринани қамраб олган.
Дарвоқе, ҳукумат мудофаа харажатини ошириш мақсадини аниқ ваъда билан тасдиқлагани йўқ.