Бозор – эшигингиз олдига боради
Эл бошига иш тушганда, халқини ўйлаб ана шундай хайрли ишларнинг бошида турган Президентимизнинг азиз бошлари ҳамиша омон бўлсин.
Уйда қолинг!
Эл бошига иш тушганда, коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетишини олдини олиш мақсадида фуқароларнинг, ҳатто, энг зарур кундалик маҳсулотларни ўз уйларидан чиқмасдан сотиб олишлари учун Сирдарё вилоятининг барча туман ва шаҳарларида зарурий чоралар амалга оширилмоқда.
Вилоят телерадиокомпанияси, маҳаллий ижтимоий интернет тармоқлари, телеграм каналлар орқали фуқароларнинг кўчага чиқмаслиги, вилоятнинг қайси ҳудудида яшашларидан қатъий назар ўша шаҳар, туман, маҳалла ва ҳатто кўчагача турли озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари уйларигача етказиб бериш чоралари амалга оширилмоқда.
Жумладан, вилоятнинг энг чекка Сардоба туманидаги ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларига белгиланган жадвал асосида аҳоли учун арзон нархлардаги турли озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ортилган кўчма савдо дўконлари савдоси мунтазам равишда амалга оширилмоқда.

– Туман марказидаги “Пахтаобод деҳқон бозори”дан 25-30 километр олисликдаги энг чекка Равот маҳалласида истиқомат қиламиз, – дейди шу қишлоқда яшовчи меҳнат фахрийси Тожибой ака Эсонов. – Туманимиз ҳокими ташаббуси билан арзонлаштирилган турли озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси ташкил этилди. Энди қишлоқдошларим неча километр йўл босиб овораю сарсон бўлиб, бозорга бормай, ўз кўчасидан нари чиқмай, эшигининг оғзида кундалик ва рўзғор эҳтиёжи учун зарур бўлган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини арзон нархларда мамнуният билан сотиб олмоқда. Яна нима керак? Уйда қол, дейишдими, қолайлик. Нима керак бўлса уйимизгача олиб келиб беришаяптику, барака топгурлар.
Эл бошига иш тушганда, халқини ўйлаб ана шундай хайрли ишларнинг бошида турган Президентимизнинг азиз бошлари ҳамиша омон бўлсин. У кишининг топшириқларини амалга ошираётган вилоят, туманимиз раҳбарларидан миннатдормиз.
Арзонлаштирилган нархлардаги кўчма савдо дўконлари туманнинг ҳар бир маҳалласи, ҳар бир кўчасига туман ҳокимининг қатъиян белгиланган жадвали асосида амалга оширилиши режалаштирилган.