Босния ва Герцеговинада зилзила содир бўлди
Босния ва Герцеговинанинг Мостар шаҳри яқинида шанбага ўтар кечаси кучли зилзила содир бўлди.
Талофат оқибатида 30 та ер силкиниши содир бўлди, дейилади «Интерфакс.ру» нинг Серб республикаси телерадиокомпанияси маълумотига асосланган хабарида.
Қайд этилишича, энг кучли силкиниш кучи Рихтер шкаласи бўйича 4,4 баллга баҳоланган.
Бир аёл олган жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган. Айрим ҳудудлардан жиддий моддий зарар кўрилгани хабар қилинган.
Ер силкинишлари қўшни давлатлар – Хорватия ва Словенияда ҳам сезилган.