Бошқарма бошлиғи кубоги учун
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 30 октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ижросини таъминлаш доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан байрам арафасида соҳа ходимлари ўртасида Бошқарма бошлиғи кубоги учун мини футбол бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Унда 6та жамоадан 60 нафардан ортиқ ходим иштирок этди.

Мусобақа якунида бошқарма аппарати ходимларидан ташкил топган «Бошқарма-1» жамоаси биринчи, Нукус шаҳри, Хўжайли, Тахиатош ва Нукус туманлари бўлимлари ходимларидан иборат «Марказий ҳудуд» жамоаси иккинчи, Амударё, Беруний, Элликқалъа ва Тўрткўл туманлари бўлимлари ходимларидан иборат «Жанубий ҳудуд» жамоаси учинчи ўринларни эгаллади.
Мусобақанинг ғолиб ва совриндор жамоалари ташкилотчилар томонидан Кубок, медаллар ҳамда дипломлар билан тақдирланди.
Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА