“Бош вазир кубоги”да чорак финалчилар маълум
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари ўғрисида”ги фармонига мувофиқ уч йилдан буён ўтказиб келинаётган “Бош вазир кубоги” мусобақасининг бу йилги баҳслари тобора қизғин паллага кириб бормоқда.
Мамлакатимиздаги вазирлик, идора ва юқори турувчи ташкилотларнинг марказий аппарат ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида ташкил этилган ўйинлар натижасида минг-минглаб кишилар спорт машғулотлари билан ошно тутинди. Соғликлари мустаҳкамланди.

Жорий йилнинг 5 ноябридан бошланган баҳсларнинг чорак финалида тўп сурувчи жамоалар номи маълум бўлди.
Нимчорак финалда қуйидаги натижалар қайд этилди:
Туризм ва спорт вазирлиги – МТРК – 3:0 (техник мағлубият);
Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги – Олий суд – 0:3;
Давлат божхона қўмитаси – Марказий банк – 6:0;
Агро марказ – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси – 8:0;
Давлат тест маркази – Инновация вазирлиги – 0:3;
Агроинспексия – Молия вазирлиги – 0:3 (техник мағлубият);
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги – Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси – 4:0;
Ташқи ишлар вазирлиги – Давлат солиқ қўмитаси – 0:4;
Бугун 9 ноябрь куни мусобақанинг чорак финалида қуйидаги жуфтликлар ўзаро ҳисоб-китоб қилишади:
Туризм ва спорт вазирлиги – Олий суд.
Давлат божхона қўмитаси – Агро марказ.
Инновацион ривожланиш вазирлиги – Молия вазирлиги.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги – Давлат солиқ қўмитаси.

ЎзА