Бош мезон – холислик ва ҳаққонийликдир
Нукусда 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан видеоалоқа тарзда тадбир бўлиб ўтди.
Нукусда 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан видеоалоқа тарзда тадбир бўлиб ўтди.
Таъкидланганидек, бугунги тез суръатлар билан ўзгараётган даврда жаҳонда ва мамлакатимизда бўлаётган янгиликларни аҳолига тезкорлик билан етказиш, ҳар қандай масала бўйича кенг жамоатчилик фикрини уйғотадиган материаллар тайёрлаш, давлат бошқарув органлари билан аҳоли ўртасида мустаҳкам алоқа ўрнатиш, ёшларимизни она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, улар қалбида миллий ғурур туйғуларини уйғотишда журналистларга катта масъулият юкланганини қайд этиш зарур.
Давлатимиз раҳбарининг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига байрам табригида сўнгги йилларда соҳада юз бераётган янгиланишлар ва эришилган натижалар билан бир қаторда келгусидаги аҳамиятли масалаларга ҳам эътибор қаратилган.
– Давлатимиз раҳбарининг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига йўллаган байрам табриги бизга янада масъулият юклайди,–дейди «Йилнинг энг фаол журналисти» республика танлови ғолиби, «Еркин Қарақалпақстан» газетасининг мухбири Қонисбой Реймов.– Айниқса, мамлакатимиз учун бугунги масъулиятли синов кунларда оммавий ахборот воситалари ходимларидан холислик ва ҳаққонийлик билан фаолият олиб бориш талаб қилинади.
Тадбир якунида юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, янгиланиш ва инновация жараёнларини кенг ёритишда самарали меҳнат қилаётган бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари ходимларига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.