Борис Жонсон ҳозирча интенсив терапия хонасида
Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсоннинг аҳволи борган сари яхшиланиб боряпти
Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсоннинг аҳволи борган сари яхшиланиб боряпти. Бу ҳақда Вазирлар маҳкамаси девонхонаси расмий вакили билдирган.
Жонсон коронавирусга чалингани ҳақида 27 март куни эълон қилганди. Юқори мартабали мулозим ўшанда ўз-ўзини яккалаш режимига ўтди, бироқ масофадан туриб ишлашда давом этди. 3 апрель куни у видео мурожаат орқали иситмаси тушмаётганини маълум қилди.
Якшанба куни кечқурун Вазирлар маҳкамаси девонхонаси Жонсон шошилинч тарзда эмас, балки зарур таҳлилларни топшириш учун шифохонага ётқизилганини эълон қилди. Эртасига кечки пайт Бош вазир офисидан Жонсоннинг аҳволи оғирлашгани ва у жонлантириш бўлимига ўтказилгани эълон қилинди.
Сешанба куни эса вазият барқарорлашгани, бемор мустақил нафас олаётгани, стандарт кислород муолажалари олиб борилаётгани маълум қилинди.