Бор меҳримиз сенга, болажон!
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунимуносабати билан “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида ўтказиладиган беғараз донорлик акциясига барча кўнгиллиларни таклиф этамиз.
Акция 1 июнь куни соат 8:00 дан – 15:00 гача Республика қон қўйиш марказида ҳамда унинг Республикадаги ҳудудий бўлимларида ўтказилади.
Манзил:Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 42-а уй
(Мўлжал: Қатортол бозори).
“Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида ўтказилаётган тадбирни ўтказишдан мақсад тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, инсонларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини кенг тарғиб қилишга қаратилган.
Донорлик тартиби бўйича эслатма:
18 ёшдан 60 ёшгача бўлган фуқаролар фуқаролик паспорти билан иштирок этиши;
1 кун аввал аччиқ, шўр маҳсулотлар, спиртли ва газли яхна ичимликлар истеъмол қилмаслиги;
Донор бўладиган кун эрталабки нонуштада тухум, ёғ ва сут истеъмол қилмаслиги;
Донор сўнгги 6 ой ичида чет элда бўлмаган бўлиши лозим;
Гепатит касалига чалинмаган ва “D” рўйхатда турмаслиги талаб этилади.
Қўшимча маълумот учун: www.adolat.uz
+99871 288 46 54 (117)
+99890 520 13 85
+99899 421 93 18
ЎзА