Жиззах вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ташаббуси билан ташкил этилган амалий семинарда Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси, вилоят прокуратураси, ҳудудлардаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари раҳбар ва ходимлари иштирок этди.

Тадбирнинг асосий мақсади – аҳоли, айниқса, болалар ва аёллар манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий ёрдам кўрсатиш механизмларини такомиллаштириш, суд-ҳуқуқ тизими билан амалий ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборатдир.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи ваколатли орган ҳисобланади. Агентлик фаолияти доирасида васийлик ва ҳомийлик, фарзанд асраб олиш, болаларни оилалардан ажратишнинг олдини олиш, шунингдек, зўравонлик ва тазйиқдан жабрланган фуқароларни ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилаётганини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Шунингдек,  семинарда Президентимизнинг 2024 йил 10 майдаги “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан амалий тавсиялар берилди.  

Давлатимиз раҳбарининг ушбу қарорига мувофиқ, шаҳар ва туманлардаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ёки жабрланиш хавфи остида бўлган хотин-қизларга ишни ҳимоя ордери берилишига қадар олиб бормаслик мақсадида ҳар иккала томонга ҳуқуқий, психологик ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш амалиёти жорий этиб келинаётгани ўзининг ижобий самараларини бераётгани қайд этилди.

Шу билан бирга, фуқаролик ишлари бўйича судларда ушбу тоифадаги шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида киритиладиган ариза ва даъволар давлат божидан озод қилингани ҳақида иштирокчиларга ҳуқуқий тушунчалар берилди. Бу эса давлат томонидан фуқароларнинг ҳуқуқларини кафолатлашга қаратилган муҳим амалий қадамлардан бири сифатида эътироф этилди.

Бундан ташқари, тадбир давомида, чин етим, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ва ёлғиз она қарамоғидаги болаларнинг ҳуқуқларини таъминлаш масалалари юзасидан ҳам судларга даъво аризаларини тайёрлаш, тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ва суддаги процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳақида атрофлича маълумотлар тақдим этилди.  

Тадбир давомида “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари билан фуқаролик ишлари бўйича судлар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш, ахборот ва ҳуқуқий маслаҳат алмашинувини йўлга қўйиш, аҳолига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш юзасидан келишувга эришилди.  

Қизғин муҳокама, мунозара ва суд амалиётидан келтирилган мисоллар асосида ўтган семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган  ҳуқуқий ва ижтимоий масалалар бўйича саволларига судьялардан жавоблар олди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари

Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болалар ва аёллар манфаати –устувор