Болалар учун ёзги соғломлаштириш майдончалари фаолият бошлади
Тошкент шаҳрининг 12 та туманидаги 47 та умумий ўрта таълим муассасасида “Ёзги соғломлаштириш” майдончалари ўз фаолиятини бошлади.
Мазкур майдончаларда ўқувчиларнинг ёзги таътилини мазмунли ташкил этиш, бўш вақтини самарали ўтказиш, ижодий, интеллектуал ва спорт қобилиятларини ривожлантириш учун зарур шароитлар яратилган.
Шунингдек, ота-оналар учун қўшимча қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан @yozgimaydoncha_bot ишга туширилди.
Бот орқали ёзги соғломлаштириш майдончалари ҳақида маълумот олиш, майдончалар жойлашуви билан танишиш, фаолият йўналишлари ва машғулотлар ҳақида билиш ҳамда зарур маълумотларни тезкор ва қулай тарзда олиш мумкин.
Г.Бобоева, ЎзА