Боку – Грозний самолёти ҳалокатга учради
Бугун эрталаб Озарбайжон ҳаво йўлларига қарашли йўловчи ҳаво кемаси Қозоғистон ҳудудида ҳалокатга учради.
– Бокудан Грознийга учаётган EMB-190 самолёти фожиадан олдин Қозоғистоннинг Oқтoу шаҳри аэропорти устида айланган, – деб ёзди News.ru. – Бу пайт экипаж фавқулодда қўнишни сўраган ва рухсат кутган.
Манба хабар беришича, самолёт осмонда айланаётиб, ёнилғини тўкиб юборган. Воқеа жойида фавқулодда хизматлар вакиллари бўлган.
– Бокудан кўтарилган учоқ Грознийдаги туман туфайли аввал Махачқалъага, кейин Oқтoуга йўналтирилди, – деган Чеченистон пойтахти аэропорти матбуот хизмати “РИА Новости”га.
Ҳалок бўлган ёки жароҳатланганлар ҳақида ҳозирча расмий хабар йўқ, маълумотлар янгиланмоқда.
М.Пирматова, ЎзА