Боксчиларимизнинг тарихий ғалабаси
ФОТОРЕПОРТАЖ
Аввал хабар берганимиздек, 1-14 май кунлари пойтахтимиздаги “Humo Arena” спорт мажмуасида бокс бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. 5 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза медалини қўлга киритган спортчиларимиз ўзбек бокси тарихида янги саҳифа очишди.
[gallery-11942]
Жумладан, риштонлик таниқли боксчи Асадхўжа Мўйдинхўжаев 67 кг вазн тоифасида барча саралаш баҳсларини муваффақиятли ўтқазиб, ҳал қилувчи баҳсда қозоғистонлик Дулат Бекбауовга қарши рингга кўтарилди. Мусобақа ҳакамлари мазкур баҳсда бир овоздан Асадхўжанинг ғалабасини эътироф этдилар.
- Ўғлимнинг жаҳон чемпиони бўлиб Президентимиз, халқимиз эътиборига тушганидан жуда бахтиёрмиз, - дейди Асадхўжа Мўйдинхўжаевнинг отаси Зоҳидхўжа Охунжонов. - Хонадонимиздан бизни табриклагани келаётганларнинг кети узилмаяпти. Бу ўғлимнинг ютуғи барчани қувонтирганидан даракдир. Насиб қилса, Асадхўжа ўзининг рингдаги кўплаб ютуқлари билан Президентимизни, халқимизни яна кўп бор хурсанд қилади.
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА