Боксчиларимиз WBC рейтингида кўтарилди
Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) март ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Ундан 8 нафар боксчимиз ўрин олди.
Жумладан, супероғир вазнда Баҳодир Жалолов ўтгaн ойдаги ўрнига нисбатан 1 поғона кўтарилди ва 12-ўринга жойлашган бўлса, суперўрта вазн тоифасида жанг қиладиган Бектемир Мелиқўзиев 13-ўринга чиқиб олди. Яримўрта вазндаги Шаҳрам Ғиёсов ўтган ойдан икки поғона юқорилаб, 12-ўринни эгаллади. Ушбу вазндаги иккинчи боксчимиз Жаҳонгир Расулов эса ҳамон 32-ўринда бормоқда.
Шунингдек, биринчи ярименгил вазнда Муроджон Аҳмадалиев тўртинчи, Миразизбек Мирзахалилов 27, енгил вазн тоифасида Олимжон Назаров 32, биринчи ўта енгил вазнда Ҳасанбой Дўсматов 5-поғонадан ўрин эгаллади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА