Боксчиларимиз Осиё чемпионатига йўл олди
Жорий йилнинг 17-31 август кунлари Дубай шаҳрида ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Тўртта тоифа – ёшлар ва қизлар, ўсмирлар ва ўсмир қизлар ўртасида ўтказиладиган чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам тўлиқ таркиб билан қатнашади. Бугун мусобақада иштирок этадиган боксчиларимиз Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетди.
Қуйида Осиё чемпионатида иштирок этадиган спортчиларимиз билан танишасиз:
Ёшлар:
-48 кг: Муҳаммадқодир Мамиржонов
-51 кг: Аҳмаджон Қўзибоев
-54 кг: Мадияр Данияров
-56 кг: Миркомил Сайтохунов
-60 кг: Айдос Тоғайбоев
-63,5 кг: Бекзод Бекмурадов
-67 кг: Самандар Солижонов
-71 кг: Аълохон Абдуллаев
-75 кг: Логин Петров
-80 кг: Жасурбек Йўлдошев
-86 кг: Диёрбек Ўролов
-92 кг: Нусратбек Тоҳиров
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров
Қизлар:
-48 кг: Фарзона Фозилова
-50 кг: Сабина Бобоқулова
-52 кг: Феруза Казакова
-54 кг: Мухлиса Хушвақтова
-57 кг: Нигина Ўктамова
-60 кг: Рухшона Ўктамова
-63 кг: Моҳира Аҳмедова
-70 кг: Азиза Зокирова
-81 кг: Сабоҳат Ҳусанова
+81 кг: Хадичабону Эргашева
Ўсмирлар:
-46 кг: Бахтиёр Яхшибоев
-48 кг: Хумоюнмирзо Абдурасулов
-50 кг: Ҳожиакбар Маҳмудов
-52 кг: Абдуллох Мадаминов
-54 кг: Мироншоҳ Норқосимов
-57 кг: Далержон Бозоров
-60 кг: Жавоҳир Умматиллаев
-63 кг: Лазизбек Тўлқинов
-66 кг: Фазлиддин Эркинбоов
-70 кг: Шавкатжон Болтаев
-75 кг: Мизраб Некбоев
-80 кг: Сардорбек Турсунов
+80 кг: Айназар Кенесбаев
Ўсмир қизлар:
-46 кг: Гулсевар Ғаниева
-48 кг: Робияхон Бахтиёрова
-50 кг: Шахина Неъматова
-52 кг: Лазиза Юсупова
-54 кг: Гулдана Тилеубергенова
-57 кг: Раъно Муратбаева
-60 кг: Мухлиса Тоҳирова
-63 кг: Ситора Баҳодирова
-66 кг: Санобар Бозорбоева
-70 кг: Ойша Тоирова
+81 кг: Олтиной Сотимбаева
Эслатиб ўтамиз, мусобақага қуръа ташлаш ва очилиш маросими 19 август куни ўтказилади. 20 август куни эса мусобақанинг биринчи кун баҳслари ташкил этилади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА