Боксчиларимиз Ереванда
Бугун, 21 июль куни Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида “Yerevan Mayor Cup” халқаро турнири бошланади.
Жаҳон чемпионатлари совриндорлари, Олимпия ўйинлари иштирокчилари қатнашаётган мазкур нуфузли турнирда Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар боксчиси - Шаҳзод Музаффаров, Иқболжон Холдоров, Самандар Олимов, Тўрабек Ҳабибуллаев ўз вазн тоифаларида Ереван рингида жанг ўтказади.

Бугун ўтадиган саралаш жангларида боксчиларимиздан Шаҳзод Музаффаров -55 килограммда исроиллик Фарид Хреишга қарши жанг ўтказса, Иқболжон Холдоров -70 килограммда арманистонлик Ваҳаг Асатрян қаршилигини енгишга ҳаракат қилади.
“Yerevan Mayor Cup” халқаро турнирининг финал жанглари 25 июль куни бўлиб ўтади.
Т.Рўзиев,
ЎзА