Боксчи қизларимиз Беларусда шоҳсупага кўтарилди
Беларуснинг Орша шаҳрида бокс бўйича ўтказилган халқаро турнир якунига етди.
Беларусь Республикасида хизмат кўрсатган мураббий А.К.Колчин хотирасига бағишланган мусобақада 5 нафар боксчимиз финалда ғалаба қозониб, олтин медалга эга чиқди.
Хусусан, Гуласал Султоналиева, Ситора Шогдарова, Дилфуза Бекова, Моҳинабону Абдуллаева ва Навбаҳор Ҳамидова ўз вазн тоифасида барча рақибларини енгиб, шоҳсупанинг энг юқорисидан жой олди.
Шунингдек, Зиёда Ярашева ҳамда Хадичабону Абдуллаева мусобақанинг кумуш, Ситора Турдибекова эса бронза медалига сазовор бўлди.
ЎзА