Бокс: Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки финалчилари маълум
Пойтахтимизда жойлашган Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида аёллар ўртасида ўтказилаётган мамлакат чемпионатининг ярим финал босқичи якунланди.
Мазкур босқичда Фарзона Фозилов, Робия Бахтиёрова, Сабина Бобоқулова, Гулсевар Ғаниева, Феруза Казакова, Зилола Юсупова, Азиза Ёқубова, Мухлиса Хушвақтова, Нигина Ўктамова, Хуморабону Мамажонова, Ситора Турдибекова, Рашида Тагирова, Дилфуза Бекова, Одинахон Исмоилова, Навбаҳор Ҳамидова, Айсанем Сарварова, Оиша Тоирова, Мавлуда Мавлонова, Азиза Зокирова, Азиза Усмонова, Соҳиба Рўзметова, Машҳура Солибоева, Олтиной Сотимбоева ҳамда Диёрахон Абдуманнопова ўз вазн тоифаларида ғалаба қозонди ва мамлакат чемпионлиги учун курашадиган бўлди.

Ярим финал босқичида мағлуб бўлган боксчи қизлар эса Ўзбекистон чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди.

Бугун, 27 январь куни мамлакат биринчилигининг эркаклар ўртасида 12 та вазн тоифасида ярим финал беллашувлари бўлиб ўтади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА