Бокс: Лазизбек Муллажонов ярим финалда
XXXIII ёзги Олимпия ўйинларининг бокс мусобақаларида Лазизбек Муллажонов чорак финал босқичида рингга кўтарилди.
Вазни 92 килограммгача бўлган эркаклар ўртасидаги баҳсларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Лазизбек бразилиялик Марлей Кено Машадо билан куч синашди. Боксчимиз аниқ ва кучли зарбалари эвазига ушбу жангда ғалаба қозонди.
Шу тариқа, ярим финалга йўл олган чарм қўлқоп устамиз 4 август куни тожикистонлик Давлат Болтаевга қарши рингга кўтарилади.
Дарвоқе, ҳозирда Лазизбек Муллажонов камида бронза медалини ўз фойдасига ҳал қилган. Умид қиламизки, у ушбу бронза медалини олтинга айлантиради.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА