Бокс: Бугун Ҳасанбой ва Баҳодир финал жангларини ўтказади
Бугун, 13 май куни пойтахтимизда бокс бўйича давом этаётган жаҳон чемпионатининг биринчи кунги финал жанглари бўлиб ўтади.
Унда ҳамюртларимиздан 67 килограмм вазнда Асадхўжа Муйдинхўжаев, 51 килограммда Ҳасанбой Дўсматов ва энг оғир вазндаги боксчимиз Баҳодир Жалолов чемпионлик жангини ўтказади.
Асадхўжа Муйдинхўжаев қозоғистонлик Дулат Бекбауовга қарши, Ҳасанбой Дўсматов Франция вакили Билал Беннамага, Баҳодир Жалолов бўлса кубалик Алехандро Арзола билан олтин медал масаласини ҳал этади.

Жаҳон чемпионати финал жанглари олдидан Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) боксчилар учун кутилмаган хушхабарни маълум қилди.
Унга кўра, чемпионтда 5-ўринни эгаллаган боксчиларга ҳам пул мукофотлари топшириладиган бўлди.

Ушбу қарор куни кеча Халқаро бокс ассоциацияси раҳбари Умар Кремлевнинг Тошкентга келиши билан расман тасдиқланди.
Т.Рўзиев,
ЎзА