Бокс: 4 та ғалаба, 4 та мағлубият
Бугун 22 сентябрь куни Россиянинг Москва шаҳрида ҳарбийлар ўртасида давом этаётган жаҳон чемпионатининг 3 куни якунланди.
Муросасиз баҳсларда қатнашган 4 нафар боксчимиз кейинги босқичга йўл олган бўлса, 4 нафари томошабинлар сафидан жой эгаллади.
Қизлар ўртасида 75 килограмм вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Мавлуда Мавлонова россиялик Марина Уракова билан учрашди ва ишончли ғалабага эришди.
Худди шунингдек, 60 кг.да Шунқор Абдурасулов зимбабвелик Бен Бандони, 64 кг.да Мужбилло Турсунов жазоирлик Яхё Абделлини, +91 кг.да эса Лазизбек Муллажонов кениялик Офиено Рамоджини мағлуб этиб, чемпионатдаги ғалабали одимини давом эттиришди.
Афсуски, 49 кг.да Абдумажид Маннопов бразилиялик Сикусира Консеикаога, 56 кг.да Самандар Холмуродов россиялик Овик Оганесянга, 91 кг.да Жавоҳир Тоғаймуродов суриялик Ала Алдин Гхусанга ва 81 кг. оғирликда Шоҳрухбек Рустамов жазоирлик Муҳаммад Хоумрига имкониятни бой бериб қўйди.
Т. Рўзиев, ЎзА