«Боғишамол»да мароқли ҳордиқ
Фоторепортаж
Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари федерацияси Андижон вилоят кенгаши қошидаги «Боғишамол» соғломлаштириш болалар оромгоҳида айни пайтда 200 нафар ўғил-қиз мароқли дам олмоқда.
Мавсум давомида мазкур оромгоҳда 1000 нафар ўғил-қиз дам олиши режалаштирилган.
[gallery-8026]
Хушманзара оромгоҳда барча қулайликлар яратилган. Болажонларнинг ҳар бир куни мазмунли ва мароқли ўтиши учун футбол, волейбол, баскетбол, стол тенниси, шахмат ва шашка каби спорт тўгараклари ташкил этилган. Замонавий сузиш ҳавзаси болалар билан гавжум.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА