Боғ ўзгача қиёфа касб этади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Андижон шаҳри марказида жойлашган Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи салкам бир асрлик тарихга эга. Бугун боғ вилоят аҳлининг севимли дам олиш масканига айланган.
Шаҳардаги улкан ўзгариш ва янгиланишларга ҳамоҳанг тарзда мазкур боғ ҳам замонавий кўринишга келтирилмоқда.
Вилоят ҳокими ташаббуси билан боғнинг янгича юз очишига, кўркамлигини оширишга қизғин киришилган бўлиб, маскан шу кунларда катта бунёдкорлик майдонига айланган.
[gallery-6963]
Ҳозирга қадар бу ерда биринчи босқичдаги ишлар ниҳоясига етмоқда. Дам олиш маскани ҳудудидаги дарахтларга замонавий кўринишда шакллар берилиб, қўшимча ноёб дарахт кўчатлари ўтказиш, мавсумий гуллар экиш ишлари амалга оширилмоқда. Боғга ташриф буюрувчиларга қулай шароит яратиш, уларнинг мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун жойларга махсус “ақлли” (smart) ўриндиқлар ўрнатилмоқда.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат),ЎзА