«Бобур шоҳ ва шоир, тарихчи олим»
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўрта аср шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда ҳамдир.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўрта аср шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда ҳамдир.
Шу каби билим ва маълумотларга эга бўлиш мақсадида ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллиги муносабати билан Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ҳарбий хизматчи ва ишчи-хизматчилари ўртасида Бобурхонлик кечаси ўтказилди.

Ҳарбий хизматчи ва ишчи-хизматчилар 3 босқичда яъни, «Бобур умумармия ёшлар нигоҳида» мавзусида иншо ёзиш, «Бобур шоҳ ва шоир, тарихчи олим» мавзусида савол-жавоб ҳамда ғазалхонлик шартларида беллашдилар. Беллашувда ҳарбий хизматчилар Бобур ижодига оид савол-жавоблар жараёнида керакли билим ва маълумотларга эга бўлишди.

Тадбирда Қарши давлат университети адабиётшунослик кафедраси ўқитувчилари кузатувчи ва ҳакамлик вазифасида иштирок этди.
Ўтказилган кеча иштирокларининг мақсади барча шахсий таркиби ўртасида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижодини янада чуқурроқ англаш, ўрганиш ҳамда тарғиб қилишдан иборат бўлди.

Кўтаринки руҳда ўтказилган кечада фаол иштирок этиб, юқори балл тўплаган қатнашчиларга Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ташаккурномаси ва дипломлари топширилди.