Бобоходжаев Саъдулла Абдуллаевичнинг филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Розиюддин Чағоний «Машориқу-л-анвор» ҳадис тўплами қўлёзмаларининг қиёсий текстологик тадқиқи” мавзусида
Бобоходжаев Саъдулла Абдуллаевичнинг 24.00.04 – Мумтоз шарқ адабиёти ва манбашунослиги ихтисослиги бўйича “Розиюддин Чағоний «Машориқу-л-анвор» ҳадис тўплами қўлёзмаларининг қиёсий текстологик тадқиқи” мавзусидаги филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси ҳимояси Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.15/2025.27.12.Isl/Tar.01.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгашнинг 2026 йил 30 ноябрь куни соат 14:30 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Абдулла Қодирий кўчаси, 11-уй. Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси.
Тел.: (99871) 244 00 56
e-mail:: info@iiau.uz