“BМX” велопойгасида илк ғолиблар аниқланди
Жиззах вилоятида велоспорт бўйича “BМX” йўналишида эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон кубогининг илк ғолиб ва совриндорлари аниқланди.
Яккалик “BМX” пойгасининг эркаклар ўртасидаги баҳсларда Артур Стрелсов, Муҳриддин Сафаров ва Жавлон Раҳматов шоҳсупага кўтарилган бўлса, аёллар орасида Нозима Эгамбердиева, Закима Толибоева ҳамда Мухлиса Санақулова мусобақанинг олтин, кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақа Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, мамлакатимиз велосипед спорти федерацияси, Миллий олимпия қўмитаси ва бошқа бир қатор ташкилотлар томонидан ўтказилмоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА