"BMB" қаторасига учинчи бор Ўзбекистон чемпиони бўлди
Футзал бўйича Ўзбекистон Олий лигаси баҳсларининг 5-тур учрашувлари пойтахтимиздаги "Юнусобод" спорт мажмуасида ўтмоқда.
Мазкур турнинг навбатдаги кунида "Насаф" – "Бунёдкор" баҳси 4:4 ҳисобида якунланган бўлса, "Сурхон" 2:5 ҳисобида "Динамо"га имкониятни бой бериб қўйди. Пойтахт дербисида "Локомотив" 4:2 ҳисобида "Пахтакор"дан устун келди.

Олий лигада мағлубият нималигини билмай келаётган "BMB" футзал клуби "Металлург" жамоасига қарши ўтган ўйинда 14:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, мазкур ғалабадан сўнг "BMB" футзал клуби 30 очко жамғариб, қаторасига учинчи бор Ўзбекистон чемпионига айланди.

Бугун, 22 январь куни “ОIL Star” – “ОКМК”, “Динамо” – “Максам Чирчиқ”, "Пахтакор" – "Сурхон" клублари ўртасидаги баҳслар гувоҳига айланамиз.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА