Биз сизга бефарқ эмасмиз...
Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси ана шундай шиор билан саховатпеша тадбиркорлар кўмагида воҳадаги 1000 та кам таъминланган, эҳтиёжманд оилага беғараз ёрдам кўрсатиш ташаббуси билан чиқди.
Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси ана шундай шиор билан саховатпеша тадбиркорлар кўмагида воҳадаги 1000 та кам таъминланган, эҳтиёжманд оилага беғараз ёрдам кўрсатиш ташаббуси билан чиқди.


Коронавирус инфекцияси туфайли дунё аҳли жиддий синовдан ўтаётган шу кунларда мамлакатимизда саховатпеша инсонлар эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаб, уларга ёрдам қўлини чўзмоқда. Жойларда ташкил этилган “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказ”лари орқали етказиб берилаётган бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари уларнинг бугунги синовли кунларни енгиб ўтишига яқиндан кўмаклашмоқда.


Вилоят давлат солиқ бошқармаси ҳам “Биз сизга бефарқ эмасмиз” шиори остида уюштирган хайрия тадбирида озиқ-овқат маҳсулотларини воҳадаги мингта кам таъминланган оилага “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказ”лари орқали санитария-гигиена талаблари асосида етказиб беришни режалаштирган. Шунга мувофиқ бу ташаббусга бош қўшаётган саҳоватпеша тадбиркорларга миннатдорлик билдириб, вилоятнинг Сариосиё ва Олтинсой туманларидаги 206 та кам таъминланган ёрдамга муҳтож оилага бир қопдан ун, ўсимлик ёғи, картошка, пиёз, гуруч, сабзи, тухум каби озиқ-овқат маҳсулотларини топширди.
Муқаддас Рамазон ойи арафасида бошланган мазкур тадбир вилоятнинг бошқа туманларида ҳам ўтказилади.