Битирувчиларга олтин ва кумуш медаллар топширилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз шаҳридаги 26-умумтаълим мактабида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида битирувчи ёшлар билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда Термиз шаҳар ҳокими Ў. Тўраев, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б. Тошпўлатов, шаҳар секторлар раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда битирувчи ёшларнинг ота-оналари иштирок этди.
Таъкидланганидек, 2023/2024 ўқув йилида шаҳардаги умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларини 2 минг 891 нафар ўқувчи тамомлади. Уларнинг 86 нафари олтин ҳамда 4 нафари кумуш медалга сазовор бўлди.
Учрашувда бугунги кун ёшлари учун яратилаётган кенг имкониятлар хусусида сўз юритилиб, битирувчиларга олий таълим даргоҳларида таҳсил олиб, юрт равнақига муносиб ҳисса қўшишлари учун катта ишонч билдирилди.
[gallery-17999]
Тадбирда мактабни олтин ҳамда кумуш медаллар билан тамомлаган ҳамда турли танловларда ғолиб бўлган ўқувчиларга ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА