Битирувчилар учун меҳнат ярмаркаси
Наманган вилояти Косонсой туманида бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди.
Наманган вилояти Косонсой туманида бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди.Туман ҳокимлиги, прокуратураси, бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ҳамда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда элликка яқин корхона ва ташкилотлар бўш иш ўринлари билан қатнашди.
Ярмаркада ёшлар таклиф этилаётган иш ўринлари, меҳнат шароити билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлди. Натижада етмиш нафарга яқин коллеж битирувчиси ўз мутахассисликлари бўйича ишга йўлланма олди.
– Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича тумандаги барча давлат ва жамоат ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорлик йўлга қўйилган, – дейди “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман кенгаши раиси Фурқат Муродов. – Йил давомида яратиладиган янги иш ўринлари ҳисоби юритилиб, шу асосда коллеж ўқувчиларининг ўқув амалиётини ташкил қилиш, уч томонлама шартномалар тузиш имконига эга бўлмоқдамиз.
Ярмаркада туманда жорий йилда яратиладиган иш ўринлари ҳақида маълумот берилди.