Битирувчилар катта ҳаётга йўл олди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона шаҳридаги “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида 2025–2026 ўқув йили якунларига бағишланган битирув маросими бўлиб ўтди. Унда Шарқий ҳарбий округ қўмондонлиги вакиллари, Қуролли Кучлар фахрийлари, ота-оналар, педагоглар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик ва фидойилик руҳида тарбиялаш, уларни замонавий билим ва кўникмалар билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.
[gallery-30056]
Таъкидланганидек, “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейлари ёшларда лидерлик фазилатлари, ҳарбий касбга қизиқиш ва Ватан тақдирига дахлдорлик ҳиссини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Лицейда яратилган замонавий таълим муҳити ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳияти, жисмоний тайёргарлиги ва ҳарбий-амалий кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Сўзга чиққанлар битирувчиларнинг таълим давомида эришган ютуқларини эътироф этиб, уларнинг келгусида мамлакат тараққиёти ва хавфсизлиги йўлида муносиб хизмат қилишларига ишонч билдирди.
Маросим доирасида ҳарбий оркестр чиқишлари, фахрий қоровулнинг кўргазмали намойишлари ва концерт дастури намойиш этилди.
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА