Бишкекда Кўчманчилар ўйинлари очилиш маросимига чипта сотуви бошланди
Қирғизистон миллий ахборот агентлиги "Кабар" 31 август куни Бишкек-Аренада бўлиб ўтадиган VI Кўчманчилар жаҳон ўйинлари очилиш маросимига чипта сотуви бошлангани ҳақида хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу йирик анжуманга ticket.gov.kg расмий сайти орқали чипта харид қилиш мумкин. Нарх бўлим ва жойга қараб 5-9 минг қирғиз соми оралиғида белгиланган.
Маросимга 7 ёшдан ўтганлар киритилади. Чиптани бошқа шахсга бериш ёки қайта сотиш тақиқланган. Мажмуага кириш шахсий маълумотга боғланган “Face ID” технологияси орқали амалга оширилади.
Мақола ЎзА ва “Кабар” ҳамкорлигида тайёрланди
Д.Ҳакимов, ЎзА