Билимли ёшлар рағбатлантирилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Поп туманида ўқув йилини юқори натижалар ва аъло баҳолар билан якунлаган иқтидорли ўқувчилар рағбатлантирилди.
Тумандаги «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ташаббуси билан 49 нафар билимли ва тиришқоқ ўқувчига янги ўқув йили арафасида мактаб сумкалари ҳамда зарур ўқув қуролларидан иборат тўпламлар совға қилинди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари И. Холиқов иштирок этиб, ёшларни янги ўқув йили билан табриклади. Ўқувчиларга таълимда эришган ютуқларини янада мустаҳкамлаш, янги билим ва кўникмаларни эгаллаш йўлида муваффақиятлар тилади.
[gallery-31046]
Бундай эътибор ва рағбат ёшларнинг билим олишга бўлган қизиқишини янада ошириш, уларни янги марралар сари интилишга ундашда муҳим аҳамият касб этади. Янги ўқув қуроллари эса ўқувчилар учун ўқиш жараёнини янада мазмунли ва самарали ташкил этишга хизмат қилади.
Янги ўқув йилини кўтаринки кайфиятда қарши олган ёшлар келгусида ҳам яхши натижаларга эришиш, ўз билим ва иқтидорини намоён этишга интилишини таъкидлади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА