Билалов Баходир Эркиновичнинг тиббиёт фанлари доктори (DSc) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Операциядан кейинги битишма жараёнининг профилактикасида табиий полимер асосидаги гидрогелдан фойдаланиш самарадорлигини комплекс баҳолаш” мавзусида
Билалов Баходир Эркиновичнинг 14.00.15 – Патологик анатомия ва 14.00.08 – Офталмология ихтисосликлари бўйича “Операциядан кейинги битишма жараёнининг профилактикасида табиий полимер асосидаги гидрогелдан фойдаланиш самарадорлигини комплекс баҳолаш” мавзусидаги тиббиёт фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Тошкент давлат тиббиёт университети ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Тib.01.03 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгашнинг 2026 йил 20 июнь куни соат 12:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100109, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Фаробий кўчаси, 2-уй. Тошкент давлат тиббиёт университети.
Тел.: +99878 150-78-25
e-mail: info@tashmeduni.uz