Байроғимиз муаллифи Анвар Мамажонов билан суҳбат (+видео)
Ўзбекистон Республикаси давлат рамзлари, хусусан, Давлат герби ва Давлат байроғи лойиҳаларининг яратилишида бевосита иштирок этган таниқли ўзбек график рассоми — Анвар Мамажонов ҳисобланади.
Анвар Мамажонов 1991 йилда ўтказилган танловда байроқнинг ранг ечимлари ва рамзий маънолари бўйича ўз таклифларини ишлаб чиққан. Унинг хотираларига кўра, якуний кўринишга Биринчи Президент Ислом Каримов томонидан 12 та юлдуз тасвири қўшилган. Бугунги видеолавҳада байроқ яратилиш жараёни ҳақида рассомнинг ўзи батафсил сўзлаб беради.
Муҳайё Турдалиева, Искандар Исматов, ЎзА