Байрам муносабати билан совғалар ўз эгаларига топширилди
Навоийда 8 декабрь - Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси куни байрами муносабати билан Конституциямизнинг ҳаётдаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш, фуқаролар, айниқса, ёшлар қалбида қонунга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат туйғусини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш ҳамда бугунги кунда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик, иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотларга ҳуқуқий замин бўлиб хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ соҳа ходимлари вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
[gallery-337]
Шунингдек, “Сардоба” сув омборида содир бўлган табиий офат туфайли сирдарёлик юртдошларимизга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишдаги фаоллиги ва ташаббускорлиги, ҳудудда олиб борилган ободонлаштириш ҳамда бунёдкорлик ишларидаги муносиб иштироки ва пандемия даврида аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш йўлидаги кўрсатган хизматлари учун “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Сирож АЛОНОВ (сурат), ЎзА