Байрам иштирокчиларига совғалар улашилди
Таъкидлаш жоиз, ушбу корхонада ип-калава ишлаб чиқарилиб, маҳсулот юз фоиз экспортга йўналтирилади.
“Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!”
Гулистон шаҳрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал -демократик партияси вилоят кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқейини ошириш бўлими томонидан “Мустақиллик – энг олий неъмат” мавзусидаги байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбир доирасида ҳудуддаги “MiLi Guliston Tehtile” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишув бўлиб ўтди. Тадбирда байрам ташкилотчилари, ҳудудда фаолият олиб бораётган тадбиркор аёллар, корхона ишчилари иштирок этди.
Таъкидлаш жоиз, ушбу корхонада ип-калава ишлаб чиқарилиб, маҳсулот юз фоиз экспортга йўналтирилади. Бу ерда ишлаётган 500 нафар ишчининг асосий қисмини хотин-қизлар ташкил этади.

– Бу каби байрам тадбирларини республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиали, вилоят перинатал маркази, вилоят юқумли касалликлар шифохонасида ҳам ташкил этдик, – дейди партия вилоят кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқейини ошириш бўлими мудири Сабоҳат Бобоева. – Тадбирларда маънавий-маърифий мавзулардаги суҳбатлар, истиқлол йилларида шаҳримизда, одамлар онгида бўлган ўзгаришлар ҳақида маърузалар бўлди. Бундан ташқари Гулистон шаҳрида фаолият юритаётган тадбиркорлар, ишлаб чиқариш субъектлари томонидан тадбир иштирокчиларига байрам совғалари улашилаётир.
Тадбир якунида, корхонада фаол меҳнат қилаётган партия аъзоларига ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.
