Барнохон Сайфуллаева Саня-2026 соҳил ўйинларида ғолибликка эришди
Хитойнинг Саня шаҳрида давом этаётган VI Осиё соҳил ўйинларининг навбатдаги кунида енгил атлетикачимиз Барнохон Сайфуллаеванинг олтин медални қўлга киритиши натижасида Ўзбекистон номи улуғланди.
Ўзбекистон делегацияси олтин медалга сазовор бўлди.
Соҳил енгил атлетикаси баҳсларида ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Барнохон Сайфуллаева баландликка сакраш дастурида энг яхши натижани қайд этди.

Ҳамюртимиз муросасиз баҳслар давомида 1.85 метр кўрсаткичга эришиб, 1-ўринни эгаллаган бўлса, иккинчи ва учинчи ўринлар 1.83 метр баландликни забт этган хитойлик спортчиларга тегишли бўлди.
40 дан ортиқ давлатнинг 4 минг нафарга яқин спортчилари иштирокида ўтаётган VI Осиё соҳил ўйинлари 30 апрелга қадар давом этади.

Ўйинларда мамлакатимизнинг 19 нафар спортчиси 4 та спорт турида қатнашмоқда.
Т. Рўзиев, ЎзА