Баҳодир Жалоловнинг кейинги рақиби маълум...
Истеъдодли боксчимиз, Олимпия ўйинлари ғолиби ва Жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги навбатдаги жангини жорий йилнинг 15 октябрида Англиянинг Ливерпуль шаҳрида ўтказади.
Бу ҳақда унинг мураббийи, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош тренери Тўлқин Қиличев хабар бериб, ушбу жангда ҳамюртимизга аргентиналик Ариэль Эстебан Бракамонте рақиблик қилишини билдирди.
Мазкур жанг ташкилотчиси "Probellum" промоутерлик компанияси вакили Сэм Жонснинг ахборот воситаларига берган интервьюсида таъкидлашича, Баҳодир Жалоловга рақиб сифатидан танланган йигирмадан зиёд оғир вазнли боксчилар Ўзбек боксчиси номини эшитиши билан унга рўбарў келишни исташмаган.
Т. Рўзиев, ЎзА