Баҳодир Жалолов бугун Лондонда жанг ўтказади
Бугун Буюк Британия пойтахти Лондонда профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. Унда ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.
Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланиши кутилаётган мазкур бокс оқшомида енгилмас боксчимиз Баҳодир Жалолов Буюк британиялик Соломон Дакрес билан куч синашади.

Кеча ушбу профессионал бокс кечаси олдидан боксчилар иштирокида вазн ўлчаш, кўз уриштириш маросими, шунингдек матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Айтиш лозимки, ушбу бокс мусобақасининг марказий баҳсида британияликлар Дэниэль Дюбуа ва Фабио Уордли супероғир вазн тоифасида WBО чемпионлик камари учун тўқнаш келади. Улар ўртасида мазкур жанг иккинчи бор ўтказилмоқда.
Т.Рўзиев,
ЎзА