Азизбек полвон Осиё чемпионатида совриндор бўлди
Пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси” спорт мажмуасида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда.
Пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси” спорт мажмуасида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда. Чемпионатнинг иккинчи куни ҳам делегациямиз учун муваффақиятли ўтди.
Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобидаги медаллар сони яна биттага ошди. Ўсмирлар ўртасида -60 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Азизбек Дадажонов сўнгги натижаси билан шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди. Ҳамюртимиз силтаб кўтариш машқида 134 килограмм натижа қайд этиб, бронза медалини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионати ҳамда «Марказий Осиё очиқ чемпионати»нинг илк куни якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси «Марказий Осиё очиқ чемпионати»да жами 10 та медаль, Осиё чемпионатида эса 1 та медални қўлга киритди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА