Аёлини эъзозлаган Янги Ўзбекистон
Халқаро медиа-холлда “Аёлини эъзозлаган Янги Ўзбекистон” китоби тақдимоти ўтказилди.
Унда китоб муаллифлари - Фанлар Академияси академиги Оқил Салимов, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Мукаррам Нурматова, “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори Нигина Раҳимова, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқарув академияси профессори Мансур Бекмуродов ҳамда журналист ва талабалар иштирок этди.
Тадбирда китоб муаллифлари сўзга чиқиб, жамиятда аёлнинг ўрни ва унга яратилаётган имкониятлар ҳақида батафсил сўз юритди.
Ушбу китобдан Янги Ўзбекистон ва хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллиги, хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг муҳим омили, мамлакатимизнинг гендер тенглик сиёсати, аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг янги тизими мавзуларида қатор мақолалар ўрин олган.
Н.Усмонова,
ЎзА