Ахмадалиева Мафтуна Абдуманон қизининг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Тиббий таълимда далилларга асосланган тиббиёт тамойилларини методик такомиллаштириш (педиатрия фанини ўқитиш мисолида)” мавзусида
Ахмадалиева Мафтуна Абдуманон қизининг 13.00.02 – “Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тиббиёт фанлари)” ихтисослиги бўйича “Тиббий таълимда далилларга асосланган тиббиёт тамойилларини методик такомиллаштириш (педиатрия фанини ўқитиш мисолида)” мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти ҳузуридаги PhD.06/2025.27.12.Tib.21.02 рақамли Илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик Илмий кенгашнинг 2026 йил 9 декабрь куни соат 10:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 150100, Фарғона шаҳар, Озодлик кўчаси, 1-уй. Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти 2-ўқув биноси.
Тел.: +998(95) 202-23-45
e-mail: info@fjsti.uz