Аввал қишлоғи янада ободонлашади (+видео)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона туманида туризм-рекреацион ҳудудини ташкил этиш тўғрисидаги ПҚ–5-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона туманининг Аввал маҳалласида “Туризм қишлоғи”ни барпо этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Мазкур лойиҳа ҳудуднинг туризм салоҳиятини янада ошириш, замонавий инфратузилмани шакллантириш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда маҳаллий аҳоли фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Навбатдаги ўрганиш ва муҳокама жараёнларида Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов, Фарғона тумани ҳокими Нодир Машрабов, вилоят архитектура ва қурилиш соҳаси мутахассислари, ишчи гуруҳ аъзолари, Туризм дирекцияси вакиллари, маҳаллий тадбиркорлар ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.

Ўрганиш давомида “Туризм қишлоғи” ҳудудида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, туристик хизматлар кўламини кенгайтириш, меҳмонлар учун қулай ва замонавий шароитлар яратиш, миллий анъана ва қадриятларни акс эттирувчи масканларни ташкил этиш масалалари атрофлича кўриб чиқилди. Шунингдек, ҳудуднинг меъморий қиёфасини янада такомиллаштириш, инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш ҳамда тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш юзасидан тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.

Бугун Аввал маҳалласида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар нафақат ҳудуднинг туристик жозибадорлигини оширишга, балки унинг ўзига хос тарихий-маданий қиёфасини намоён этишга ҳам хизмат қилмоқда. Яқин келажакда ушбу маскан Фарғона водийсининг энг эътиборли ва сайёҳлар ташриф буюрадиган манзилларидан бирига айланиши кутилмоқда.
“Туризм қишлоғи” лойиҳаси доирасида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари изчил давом этмоқда.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/fQ9d8RWoJkw" title="Avval kishlog‘i yanada obodonlashadi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe> Муҳаммаджон Обидов,
Элёр Олимов (видео), ЎзА