Aвстралияда "Google" фаолияти тўхташи мумкин
"Google" компанияси технологик ва бошқа турдаги гонорарларни янгиликлар ноширлари билан баҳам кўришига тўғри келяпти. Акс ҳолда, мазкур қидирув тизими Aвстралияда бекор қилиниши мумкин.
“Яшил қитъа”да жорий қилинаётган муҳим бир қонуннинг мазмун-моҳияти "Google", "Facebook" каби технологик компаниялар ўз янгиликлари учун оммавий ахборот воситаларига тўлов амалга ошириши кераклигини назарда тутади.
Шу кунларда AҚШ технологик гигантлари ушбу қонун юзасидан турли мунозарали фикрлар билдиришмоқда.
Aвстралия Бош вазири Скотт Моррисон қонун ижодкорлари таҳдидларга бўйсинмаслигини таъкидлаяпти.
"Google" Aвстралия бошқаруви директори Мел Силва эса "Aгар кодекснинг ушбу версияси қонунга айланса, "Google" Aвстралиядаги фаолияти тугатилишидан бошқа илож йўқ" деди.
Моррисоннинг айтишича, ҳукумат жорий йил парламент орқали қонунларни илгари суришда давом этади.
ЎзА