Атлас фестивалида ОАВ учун грант
Бугун “Атлас байрами” фестивали доирасида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун “Икат Cоннеcтион” грант лойиҳаси тақдимоти ўтказилди.
Унда “Ҳунарманд” уюшмаси томонидан АЛИПҲ ва Европа Иттифоқининг қўшма молиявий кўмаги асосида амалга оширилаётган “The Ikat Connection: Central Asia’s Traditional Cultural Heritage of Ikat” лойиҳаси доирасида бажарилган ишлар ва эришилган натижалар ҳамда олдида турган вазифалар ҳақида маълумот берилди.


Тадбирда лойиҳанинг асосий йўналишлари — илмий тадқиқот ва маълумотларни жамлаш, икат меросини рақамлаштириш, веб-платформа яратиш, анъанавий “устоз-шогирд” мактабларини хариталаш, икат нақшлари ва уларнинг маъноларини ҳужжатлаштириш, ёш дизайнерлар билан ишлаш ҳамда барқарор ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ҳақида сўз борди.

Ўзбекистон икатлари учун миллий сифат белгиларини жорий этиш ташаббуси ҳақида ҳам маълумот берилди.
Тақдимот давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга лойиҳа мутахассисларидан жавоб олди.
Муҳаммаджон Обидов, ЎзА