Атаниязова Максуда Балтабаевнанинг иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
«Минтақа ижтимоий-иқтисодий тизимида давлат-хусусий шериклигини самарали ривожлантириш методологиясини такомиллаштириш (Хоразм вилояти мисолида)» мавзусида
Атаниязова Максуда Балтабаевнанинг 08.00.12 — «Минтақавий иқтисодиёт» ихтисослиги бўйича «Минтақа ижтимоий-иқтисодий тизимида давлат-хусусий шериклигини самарали ривожлантириш методологиясини такомиллаштириш (Хоразм вилояти мисолида)» мавзусидаги иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.I.06.04 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 3 декабрь куни соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 220100, Урганч шаҳри, Ҳамид Олимжон кўчаси, 14-уй. Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, I-608-хона.
Тел.: (+998 62) 224-67-00; факс: (+998 62) 224-57-00; e-mail: info@urdu.uz.