Асқарова Зулайхо Янгибоевнанинг филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
«Огаҳийнинг „Риёзу-д-давла“ асари адабий манба сифатида» мавзусида
Асқарова Зулайхо Янгибоевнанинг 10.00.02 — «Ўзбек мумтоз адабиёти» ихтисослиги бўйича «Огаҳийнинг „Риёзу-д-давла“ асари адабий манба сифатида» мавзусидаги филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2026.10.06.Fil.06.06 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 14 декабрь куни соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 220110, Урганч шаҳри, Ҳамид Олимжон кўчаси, 14-уй. Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, асосий бино, 216-хона.
Тел./факс: (+998 62) 224-67-00; e-mail: contact@urdu.uz.