Аскарлар ўз яқинлари билан дийдорлашди
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги муносабати билан Шарқий ҳарбий округ Наманган горнизонида жойлашган Ғурумсарой ҳарбий қисмида “Аскар оналарини шарафлаймиз!” шиори остида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг ота-оналари билан онлайн мулоқот ташкил этилди.
Йигитлик бурчини адо этиб, уйидан узоқда хизмат қилаётган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари ушбу учрашувдан беҳад шодланиб, фарзандларини Ватан ҳимоячилари куни билан қутлади.
[gallery-5369]
Наманган ҳарбий қисмида жам бўлган ота-оналар Қорақалпоғистонда ўз йигитлик бурчини ўтаётган ўғлонлари билан, Қорақалпоғистондаги аскарлар эса водийдаги оила аъзолари билан экран орқали дийдорлашиб, суҳбатлашиш имкониятига эга бўлди.
Телемулоқот давомида ҳарбий қисм оркестри томонидан ижро этилган “Аскар мактуби”, “Фарзандим – жигарбандим” каби қўшиқ ва шўх тароналар тадбирга янада файз киритди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА