Аскарлар ҳарбий хизмат давомида касб ҳунарли бўлмоқда
Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази ва вилоятдаги Н-ҳарбий қисм ўртасида шартнома имзоланди. Унга асосан, ҳарбий қисмнинг 200 нафардан зиёд ҳарбий хизматчи ва аскарлари 7 йўналиш бўйича касб-ҳунар сирларини ўрганади.
Ҳарбий хизматчи ва аскарлар пайвандчилик, автосервис, кран машинисти, электрик, веб-дастурчи, 1С бухгалтерия йўналишларида таҳсил олмоқда. Давлат раҳбарининг яратиб берган ушбу шароитлари натижасида аскарлар ҳарбий хизмат сир-асрорларини ўрганиб, ҳунарли бўлиб оиласига қайтади.
– Ҳар бир йигит ўз касбидан ташқари ҳунар ўрганиши шарт, – дейди компьютер саводхонлиги йўналиши тингловчиси, оддий аскар Зафарбек Юсупов. – Ҳарбий хизмат давомида ҳунар ўрганиш имконияти яратилганидан жуда хурсанд бўлдим.




Зариф Комилов, ЎзА